Икарди «Галатасарай» тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди

Туркия чемпионатининг 22-тур учрашувида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Ўйинда аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди хет-трик қайд этиб, жамоасининг ғалабасига асосий ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу учта гол Икардига клуб тарихида янги маррани олиб келди: у «Галатасарай» сафида энг кўп гол урган легионерга айланди. Икарди бу кўрсаткич бўйича румин Георги Ҳаджини ортда қолдирди: Ҳаджида 75 та гол бўлган бўлса, Мауро ҳисобини 76 тага етказди.
Умумий тўпурарлар рўйхатида ҳам Икарди юқори ўринда бормоқда — у ҳозирча еттинчи поғонани эгаллаб турибди. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери «Галатасарай»да тўп сурмоқда, аввал эса «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг