Икарди хет-триги «Галатасарай»га йирик ғалаба олиб келди

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эюпспор»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Учрашув қаҳрамонига айланган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди учта гол уриб, жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу хет-трик Икардига клуб тарихида муҳим натижа ҳам олиб келди: у «Галатасарай»нинг тарихдаги энг сермаҳсул легионер футболчисига айланди. Икарди аввалги рекордчи румин Георге Ҳажини ортда қолдирди — Ҳажининг ҳисобида 75 гол бўлган, Мауро эса энди 76 та голга эга.
Умумий тўпурарлар рўйхатида эса Икарди ҳозирча еттинчи поғонада бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди «Галатасарай» сафида 2023 йилдан буён ўйнайди, бундан аввал у ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг