date

Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай» рекордини янгилади

Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай» рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эюпспор»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди — у бу баҳсда учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу хет-трик орқали Икарди клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. У бу кўрсаткичда руминялик Георге Ҳажини ортда қолдирди: Ҳажининг «Галатасарай» сафидаги голлари 75 та бўлган бўлса, Икардининг ҳисобида энди 76 та гол бор. Умумий тўпурарлар рўйхатида эса аргентиналик футболчи еттинчи ўринда қайд этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилиб келади. У бунга қадар ПСЖ сафида ҳам тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай» рекордини янгилади