Симеоне Облак танқидига муносабат билдирди ва жавоб қайтарди

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси «Райо Вальекано»га 0:3 ҳисобида ютқазганидан сўнг дарвозабон Ян Облак бош мураббий Диего Симеоненинг қарорларини танқид қилди. Словения вакили Симеоне ушбу учрашувга кучли таркибни туширмагани ва уни нисбатан осон ўйин сифатида кўргани ҳақида фикр билдирган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Орадан кўп ўтмай аргентиналик мутахассис бу гапларга жавоб берди. «Мен у билан рози эмасман. Биз қайси ўйинда ҳаракат қилиш, қайсисида эса тўхтаб туришни танламаймиз. Шунчаки учрашувни ёмон ўтказдик, “Райо” биздан яхшироқ ўйнади», — дея Симеоненинг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.
Ҳозирда «Атлетико» Испания чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг