Икарди Эюпспор дарвозасига уч гол уриб рекорд ўрнатди

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у хет-трик қайд этиб, клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди.
Икарди бу кўрсаткич бўйича руминиялик Георге Ҳажини ортда қолдирди: Ҳажи «Галатасарай» сафида 75 гол урган бўлса, Мауронинг ҳисобидаги голлар сони 76 тага етди. Умумий тўпурарлар рўйхатида эса аргентиналик 7-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан буён «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилиб келади. У бунгача ПСЖда тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг