Роналду учун Европанинг топ клубларига қўнғироқлар бошланди

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни четга суриб, бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда юлдуз ҳужумчи клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендес аллақачон Европанинг бир қатор топ клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.
Бир неча йил аввал ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан сўнг юзага келган келишмовчиликлар сабаб Мендес билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендес агентлигининг мижози сифатида кўрсатилган.
Роналду ва «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг