date

Мали юлдузлари Россияга қарши ўйинга тўлиқ таркибда келади

Мали юлдузлари Россияга қарши ўйинга тўлиқ таркибда келади

Россия терма жамоаси март ойида Мали билан ўз майдонида ўртоқлик учрашуви ўтказиши кутилмоқда. Россия футбол иттифоқи бу ҳақда ҳозирча расмий баёнот бермаган бўлса-да, Мали томони ўйин Краснодарда бўлишини бир неча бор тасдиқлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мали футбол федерацияси бош котиби Сиди Бекайе жамоа таркиби бўйича ҳам аниқлик киритди. Унинг айтишича, Мали Россияга энг кучли таркибда ташриф буюради: Биссума, Ниакате, Сангаре, Нене ва бошқа футболчилар 25–26 март кунлари Краснодарга етиб келиб, ўйинолди машғулотини ўтказади.

Бекайе шунингдек, Россияга қарши учрашувни ташкил этиш бўйича келишув унча қийинчиликcиз эришилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, малияликлар кучли рақибга қарши ўйнашдан мамнун бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси УЕФА ва ФИФА санкциялари сабабли ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мали юлдузлари Россияга қарши ўйинга тўлиқ таркибда келади