Мали терма жамоаси Россияга барча юлдузларини олиб келади

Россия терма жамоаси март ойида Мали билан уй майдонида ўртоқлик учрашувини ўтказиши кутилмоқда. РФУ бу ҳақда ҳозирча расман эълон қилмаган, бироқ Мали томони ўйин Краснодарда бўлишини бир неча бор тасдиқлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мали футбол федерацияси бош котиби Сиди Бекайе жамоа Россияга тўлиқ таркибда боришини маълум қилди. Унинг айтишича, Биссума, Ниакате, Сангаре, Нене каби етакчилар ҳамда бошқа футболчилар тахминан 25–26 март кунлари Краснодарга етиб келиб, ўйинолди машғулотини ўтказади.
Бекайе, шунингдек, Россияга қарши баҳс бўйича келишувга эришиш қийин кечмаганини таъкидлади. Мали вакиллари кучли рақибга қарши майдонга тушишдан мамнун эканини ҳам қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси Европа футбол иттифоқи ва ФИФА санкциялари остида қолмоқда, шу сабаб у ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларида иштирок эта олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!