Роналдуни Европа грандларидан бирига олиб келишмоқчи

Кристиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдирди ва бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда машҳур португалиялик ҳужумчи клубини ўзгартириши эҳтимоли ҳануз сақланиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш ёзги трансфер ойнаси олдидан Европанинг етакчи клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.
Аввалроқ матбуотда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Кристиану ҳануз Мендеш агентлиги мижози сифатида кўрсатилган.
Роналдунинг амалдаги шартномаси уни «Ал-Наср» билан 2027 йилнинг ўрталаригача боғлаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!