date

Мостовой Россия рақиблари кучайганини ижобий баҳолади

Мостовой Россия рақиблари кучайганини ижобий баҳолади

Футболчилик фаолияти билан танилган Александр Мостовой Россия ва Мали терма жамоалари ўртасида март ойида ўтиши мумкин бўлган ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Россия футбол иттифоқи ҳозирча Мали билан учрашувни расман эълон қилмаган. Бироқ Мали федерацияси вакиллари томонлар келишувга эришилганини айтиб ўтган. Маълумотларга кўра, баҳс 27 март куни жума куни Краснодарда бўлиб ўтади.

Мостовой рақиблар савияси ошиб бораётганини таъкидлади: у Нигерия, Перу, Чили каби жамоалар қаторига энди Мали ҳам қўшилганини эслатди. Шунингдек, у хулоса қилишга шошилмасдан, асосий футболчилардан кимлар йиғинга келишини кўриш муҳимлигини айтди. «Яхши, энди савдо марказларига қарши ўйнамаяпмиз», — дея унинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».

Россия терма жамоаси аввалги йиғинни ноябрда ўтказган эди. Ўшанда Валерий Карпин шогирдлари Перу билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, Чилига 0:2 ҳисобида ютқазганди. Санкциялар сабаб россияликлар расмий халқаро мусобақаларда қатнашмаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мостовой Россия рақиблари кучайганини ижобий баҳолади