Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» сафардa мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шенхуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имконини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаса сўнгги бор кучли ўйин кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ бу режадан ҳеч нарса чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 2:0 ҳисобида тай клубининг ғалабаси билан якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор аниқ зарба берди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчига камайиб қолди ва ўйин интригасини деярли йўққа чиқарди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг