date

Макаров жароҳатдан фориғ бўлиб, умумий гуруҳга қайтди

Макаров жароҳатдан фориғ бўлиб, умумий гуруҳга қайтди

Қанот ҳужумчиси Денис Макаровнинг вакили Алексей Бабир' футболчининг айни пайтдаги ҳолати ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Москванинг «Динамо» клубидан Туркиянинг «Кайсериспор» жамоасига ўтган форвард яқинда енгил жароҳат олганди.

Агентнинг сўзларига кўра, Макаров тикланиб бўлди ва шу ҳафта тўлиқ ҳажмда умумий гуруҳ билан машғулот ўтказмоқда. У жамоага мослашиб кетган, ҳаммаси ёқаётгани айтилади, фақат ўша кичик жароҳат режаларни бироз бузган — акс ҳолда у аллақачон илк дақиқаларданоқ майдонга тушган бўларди.

Туркияда Макаров ҳозирча битта учрашувда майдонга тушиб, 30 дақиқа ҳаракат қилди.

Якшанба куни «Кайсериспор» Туркия чемпионатининг 23-тури доирасида «Анталяспор»га қарши ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Макаров жароҳатдан фориғ бўлиб, умумий гуруҳга қайтди