date

Вармиюз «Ланс» чемпион бўлишига ишонишини айтди

Вармиюз «Ланс» чемпион бўлишига ишонишини айтди

«Ланс»нинг афсонавий дарвозабони Гийом Вармиюз клуб ўйинларини катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда. Унинг фикрича, парижлик «ПСЖ»нинг Франция чемпионатидаги устунлигига жиддий қаршилик кўрсатаётган «Ланс» яна бир бор тарихий натижага эришиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

1998 йилда «Ланс» сафида чемпионликни қўлга киритган Вармиюз ҳозирги жамоа ҳам ўша муваффақиятни такрорлаш салоҳиятига эга эканини таъкидлади. Унга кўра, раҳбариятнинг асосий мақсади Чемпионлар лигаси зонаси бўлиши мумкин, бироқ айни пайтда жамоа чемпионлик пойгасида ҳам реал даъвогарга айланган.

«Агар ‘Ланс’ апрелгача ҳозирги ўрнини сақлаб қолса, бу чемпионлик учун жуда кучли ариза бўлади. Лансда ҳамма ишонади — жамоа соврин учун курашяпти», — дея Вармиюз сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.

Бироқ шанба кунги баҳсда «Ланс» собиқ посбонини ранжитди: «Монако»га қарши ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бораётган жамоа иккинчи таймда уч марта гол ўтказиб юборди ва якунда мағлуб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вармиюз «Ланс» чемпион бўлишига ишонишини айтди