date

ФИФА Мексикадаги тартибсизликлардан хавотирда қолди

ФИФА Мексикадаги тартибсизликлардан хавотирда қолди

Мексикада юз берган тартибсизликлар ФИФА эътиборини тортди. 2026 йилги жаҳон чемпионати мезбонларидан бири бўлган мамлакатда вазият кескинлашгани ташкилотда хавотир уйғотмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Муҳими, мундиалгача ҳали вақт бор, бироқ қитъалараро плей-офф учрашувлари олдига атиги бир ой қолди. Март ойининг охирида айнан Мексикада 2026 йилги ЖЧ учун икки йўлланма қитъалараро стыкалар орқали ҳал бўлиши керак.

Агар хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар давом этса, ФИФА учрашувларни бошқа жойга кўчириш вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин.

The Touchline нашри журналист Александро Орваньяносга таяниб, ФИФА ичида ташвиш кучайаётганини ёзмоқда. Воқеалар ривожи кузатиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ФИФА Мексикадаги тартибсизликлардан хавотирда қолди