date

«Ал-Наср» Жезуш билан шартномани узайтириш ниятида

«Ал-Наср» Жезуш билан шартномани узайтириш ниятида

«Ал-Наср» раҳбарияти бош мураббий Жорже Жезуш билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича қарорга келмоқда. Саудия Арабистонидан чиққан манбаларга кўра, клуб португалиялик мутахассисга 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб ичида Жезушнинг ишидан қониқиш юқори: «Ал-Наср» уни келаси мавсумда ҳам жамоа бошида кўришни истамоқда.

Аввалроқ Жезушнинг келажаги Криштиану Роналдуга боғлиқ экани ҳақида гаплар тарқалган, яъни юлдуз ҳужумчи ёзда клубни тарк этса, мураббий ҳам кетиши мумкинлиги айтилганди. Бироқ Роналду яқинда «Ал-Наср»да қолиш ниятини билдирган.

Жорже Жезуш «Ал-Наср»ни ўтган йил июль ойида қабул қилиб олган. Ҳозирда жамоа чемпионат турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Жезуш билан шартномани узайтириш ниятида