date

Нойер «Боруссия»га қарши ўйинда майдонга қайтиб қолиши мумкин

Нойер «Боруссия»га қарши ўйинда майдонга қайтиб қолиши мумкин

Февраль ўрталарда Мануэль Нойер жароҳат олиб, «Бавария» сафидан тахминан уч ҳафтага четда қолиши айтилганди. Бироқ тажрибали дарвозабон кутилганидан эрта сафга қайтиши эҳтимоли пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, душанба куни Нойер майдонда дарвозабонлар мураббийи ва реабилитация бўйича мутахассис билан бирга машғулот ўтказди. Ҳозирча мураккаб юкламалар берилмаган, аммо у тўп билан ишлагани тикланиш жараёни ижобий кетаётганидан дарак беради.

Германияда Нойер аллақачон Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши баҳсда майдонга тушиб, кўпчиликни ҳайратда қолдириши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар юрибди. Жамоалар 28-февраль, шанба куни тўқнаш келади.

«Бавария» Бундеслигада пешқадамлик қилмоқда, иккинчи ўриндаги «Боруссия» эса ундан саккиз очкога ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нойер «Боруссия»га қарши ўйинда майдонга қайтиб қолиши мумкин