Димарко «Интер» учун аввало гол уриш муҳимлигини айтди

Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Федерико Димарко Чемпионлар лигаси доирасида Норвегиянинг «Буде-Глимт» жамоасига қарши бўладиган учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 февраль куни бўлиб ўтадиган баҳсда «нерадзуррилар» вазиятни ўнглаши керак: илк ўйинда «Интер» 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Димарко таъкидлашича, жамоа икки тўп фарқи билан ортда қолаётгани сабабли, рақибнинг тезкор қарши ҳужумларига алоҳида эътибор қаратиши шарт. Унинг фикрича, бу мавсум Чемпионлар лигасида айнан шундай ҳужумлар кўплаб жамоалар учун ҳал қилувчи омил бўлган.
«Энг аввало, гол уриш ҳақида ўйлашимиз керак. Кейин ўйин қандай кетишига қараб ҳаракат қиламиз. Биринчи вазифа — имкони қадар тезроқ ҳисобни қисқартириш», — деди футболчи.
Маълумот учун, Димарко жорий мавсумда 6 та гол урди ва 15 та голли узатма амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!