date

Страсбур ультраслари стадионда баннерлар сабаб жанжаллашиб кетди

Страсбур ультраслари стадионда баннерлар сабаб жанжаллашиб кетди

«Стад де ла Мено» аренасида «Страсбур»нинг «Лион» устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда тартибсизликлар юз берди. Бу учрашув Франция чемпионатининг 23-тури доирасида ўтказилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

L’Equipe хабарига кўра, можарога ўнг радикал шиорлар ёзилган баннерларнинг трибуна ичида ёйилиши сабаб бўлган. Баннерларни ўзини мустақил шахслар, жумладан сентябр ойида Франция ҳукумати томонидан тарқатиб юборилган Offenders гуруҳининг собиқ аъзолари ҳам олиб киргани айтилади.

Стюардлар баннерларни тезда олиб ташлаганига қарамай, келишмовчиликнинг олди олинмади. Трибунанда бундай мазмундаги баннерларга йўл қўймаслик тарафдори бўлган UB90 вакиллари тартиб бузганлар билан тўқнашиб кетди.

Кузатув камераларидан олинган ёзувлар аллақачон ваколатли органларга топширилган, ҳолат юзасидан текширув бошланган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Страсбур ультраслари стадионда баннерлар сабаб жанжаллашиб кетди