date

Гарри Кейн Герд Мюллер натижасини такрорлади

Гарри Кейн Герд Мюллер натижасини такрорлади

Бундеслиганинг сўнгги турида «Бавария» Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда инглиз ҳужумчиси Гарри Кейн икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кейн аввалги икки ўйинда ҳам дубл қайд этганди: у «Хоффенхайм»га ҳам, «Вердер»га ҳам иккитадан гол урган.

2023 йилдан бери Бундеслигада тўп сураётган ҳужумчи фаолиятида учинчи марта кетма-кет ўйинларда дубл сериясини такрорлади. Шу тариқа у «Бавария»нинг 60–70-йиллардаги афсонавий тўпурари Герд Мюллер билан тенглашди.

«Бавария» тарихида бундай серияни фаолияти давомида тўрт марта амалга оширган ягона футболчи эса Роберт Левандовски бўлиб қолмоқда. Ҳозир у Каталониянинг «Барселона» клуби сафида ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарри Кейн Герд Мюллер натижасини такрорлади