Нойер «Боруссия»га қарши ўйинда кутилмаганда майдонга тушиши мумкин

Февраль ўрталаридан «Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер жароҳат олганди. Дастлаб тажрибали посбон тахминан уч ҳафтага сафдан чиқиши айтилган, бироқ унинг тикланиши кутилганидан тезроқ кечаётгани эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild хабарига кўра, душанба куни Нойер майдонда дарвозабонлар мураббийи ва реабилитация бўйича мутахассис билан бирга машғулот ўтказди. У ҳали мураккаб юкламаларни бажаргани йўқ, аммо тўп билан ишлагани тикланиш жараёни ижобий кетаётганидан дарак беради.
Германияда Нойер 28-февраль, шанба куни Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши баҳсдаёқ қайтиб, барчани ҳайратда қолдириши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар юрибди.
Ҳозир «Бавария» Бундеслигада пешқадам, иккинчи ўриндаги «Боруссия» эса ундан саккиз очко ортда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!