«Бавария» Леннарт Карлнинг маошини тўрт баробар оширмоқчи

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячи Леннарт Карлни жамоада олиб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sky Sports хабарига кўра, клуб яқин вақт ичида 18 ёшли футболчига янги шартнома шартларини таклиф қилмоқчи. Германия чемпионлари Карлнинг йиллик маошини 8 миллион еврогача оширишга тайёр, ҳозирда у мавсумига 2 миллион евро олади.
Леннарт Карл «Бавария» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги келишуви 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Карлнинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳолаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг