date

Роналду 5:0 ғалабадан сўнг икки сўз билан чиқди

Роналду 5:0 ғалабадан сўнг икки сўз билан чиқди

Саудия Арабистони Про-лигасида «Ал-Наср» «Ал-Намджа»ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида пешқадамликка чиқиб олди. Учрашувда ҳисобни Криштиану Роналду очди — португалиялик 7-дақиқадаёқ пенальтини аниқ амалга оширди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин тугаганидан кўп ўтмай 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. Роналду бир нечта суратларни жойлаб, уларни қисқа, аммо мазмунли ёзув билан изоҳлади.

«Шундай давом этинг!» — деб ёзди Роналду.

Шу тариқа, Роналду фаолияти давомида урган голлари сонини 965 тага етказди. 1000 та гол марраси тобора яқинлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Роналду «Ал-Наср» билан шартномасини узайтирганди — келишув 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду 5:0 ғалабадан сўнг икки сўз билан чиқди