date

«Бавария» Нойер кетадиган бўлса, ворисини аллақачон танлади

«Бавария» Нойер кетадиган бўлса, ворисини аллақачон танлади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэл Нойер жорий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Март ойида 40 ёшга тўладиган капитан ҳозирча фаолиятини давом эттирадими-йўқми, якуний қарор чиқаргани йўқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bayern & Germany хабарига кўра, агар тажрибали посбон ёзда кетадиган бўлса, клуб унинг ўрнига Йонас Урбигни асосий дарвозабон сифатида кўрмоқда ва унга рақобатчи изламоқчи эмас. «Бавария» янги посбонни олиб келиши эҳтимоли бор, бироқ у фақат захира варианти бўлади.

Мануэл Нойер 2011 йилдан бери «Бавария» сафида тўп суради. У жорий мавсумда 28 учрашувда 27 та гол ўтказиб юборди.

22 ёшли Йонас Урбиг эса бу мавсумда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ўтказди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Нойер кетадиган бўлса, ворисини аллақачон танлади