date

Индзаги истеъфоси ҳақида гап-сўзлар кўпайди, у эса хотиржам

Индзаги истеъфоси ҳақида гап-сўзлар кўпайди, у эса хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида “Ал-Ҳилол” ҳозирча мағлуб бўлгани йўқ, бироқ сўнгги учрашувлардаги дуранглар жамоанинг турнир жадвалида учинчи поғонага тушиб кетишига сабаб бўлди. La Repubblica хабарига кўра, шундан сўнг Саудия Арабистонида бош мураббий Симоне Индзагининг келажаги борасида турли миш-мишлар пайдо бўлди, мухлисларнинг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, Индзаги вазиятга сокин қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаргача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, мураббийга катта миқдорда компенсация тўланиши кўзда тутилган.

Таъкидланишича, Симоне Индзаги ҳозирда дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Унинг йиллик маоши 26 миллион еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Индзаги истеъфоси ҳақида гап-сўзлар кўпайди, у эса хотиржам