Финалиссима учрашуви учун барча чипта бир зумда сотилди

Орадан бир ой ўтиб, 27 март куни Испания ва Аргентина терма жамоалари «Финалиссима» — Европа чемпиони ҳамда жаҳон чемпиони ўртасидаги суперфиналда тўқнаш келади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳс Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади ва учрашув учун ажратилган 88 966 та чипта атиги бир неча соат ичида тўлиқ сотилиб кетди. Лионел Месси ва Ламин Ямал иштирокидаги дуэл мухлислар қизиқишини янада оширмоқда.
Қизиқ томони, жамоалар айнан аргентиналиклар Жаҳон чемпионати финалида французларни мағлуб этган ўша стадионда майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, ёзда навбатдаги Жаҳон чемпионати старт олади: турнир 11 июндан 19 июлгача давом этади. Бу сафар мусобақада илк бор 48 та терма жамоа қатнашади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг