Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини эслади

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси ватандоши, афсонавий Диего Армандо Марадона билан биринчи бор қаерда ва қандай танишганини ҳикоя қилди. Унинг айтишича, илк учрашув телевидениедаги "La noche del 10" ("Ўнлик кечаси") дастури вақтида бўлиб ўтган ва Мессини айнан Марадонанинг ўзи таклиф қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мессининг сўзларига кўра, у бундай таклифни рад эта олмаган ва студияга оиласи билан бирга борган. У ерда отаси, амакиси ҳамда жиянлари ҳам Марадона билан кўришиб, танишиш имконига эга бўлишган. "Бу унутилмас лаҳза эди", — дея Мессидан иқтибос келтиради derbyderbyderby.it.
Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 2020 йил ноябр ойида вафот этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг