date

Костакурта «Аталанта»нинг Чемпионлар лигасидаги ўйинини юксак баҳолади

Костакурта «Аталанта»нинг Чемпионлар лигасидаги ўйинини юксак баҳолади

Италиянинг «Аталанта» клуби Чемпионлар лигасида навбатдаги босқичга чиққан А Сериясининг ягона вакили бўлиб қолди. Дортмундда «Боруссия»га қарши илк учрашувда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган бергамоликлар жавоб ўйинида ажойиб камбек намойиш этиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан сўнг ўйин ҳақида «Милан»нинг собиқ футболчиси Алессандро Костакурта фикр билдирди. Ветеран мутахассис «Аталанта»нинг майдондаги жасорати ва ўйин сифати уни ҳайратда қолдирганини яширмади.

«Бу ишониб бўлмас даражада эди. Ростини айтсам, буну уддалай олишади деб ўйламагандим, аммо улар телбаларача кучли ўйин кўрсатди ва яна бир бор Италия футболи элитасига киришини исботлади. Пасаличдек етакчини эса Франко Барези давридан бери кўрмагандим», — дея Костакурта сўзларини келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, «Аталанта» 2024 йилда Европа лигаси ғолиби бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Костакурта «Аталанта»нинг Чемпионлар лигасидаги ўйинини юксак баҳолади