date

Кудряшов Жикия «Антальяспор» асосий таркибига тезроқ қайтсин, дейди

Кудряшов Жикия «Антальяспор» асосий таркибига тезроқ қайтсин, дейди

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Фёдор Кудряшов Георгий Жикиянинг Туркиядаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис «Антальяспор» марказий ҳимоячиси атрофидаги вазиятни мунтазам кузатиб боришини айтди. Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи сўнгги пайтларда ўйин амалиётисиз қолмоқда — агенти таъкидлашича, жамоа бош мураббийи Жикияни ҳозирча энг яхши жисмоний ҳолатда эмас, деб ҳисоблаяпти.

«Қачон ўйнади, қачон ўйнамади — ҳаммасини кузатаман. Жуда хоҳлайман, у имкони борича тезроқ асосий таркибга қайтсин. У билан боғландимми? Клубга ўтаётган пайтида гаплашганмиз, ҳозир эса йўқ», — дея Кудряшовнинг сўзларини Metaratings.ru келтиради.

Жикия «Антальяспор» сафида 2025 йил ёзидан буён тўп сурмоқда. Жорий мавсумда «Спартак»нинг собиқ футболчиси 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кудряшов Жикия «Антальяспор» асосий таркибига тезроқ қайтсин, дейди