«Интер» футболчиси ижарада тиззасидан оғир жароҳат олди

Миланнинг «Интер» клубидан «Расинг Авельянеда»га ижара асосида ўтган ҳужумкор ярим ҳимоячи Валентин Карбони узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина ОАВ хабарига кўра, 20 ёшли футболчида тиззанинг олдинги хочсимон пайи узилгани аниқланган. Тикланиш жараёни олти-саккиз ой давом этиши кутилмоқда.
«Расинг» Карбонини январ ойида «Интер»дан ижарага олганди ва келишув жорий йил декабр охиригача амал қилади. Мавсумнинг биринчи ярмида у «Женоа» сафида 15 учрашувда майдонга тушиб, бир гол муаллифи бўлган. Иқтидорли аргентиналикнинг «нерадзуррилар» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг