Футболда вақтни чўзишга қарши янги қоидалар кучайтирилади

2026/2027 мавсумидан бошлаб футбол қоидаларига вақтни атайлаб чўзиш ҳолатларига қарши қаратилган янгиликлар киритилади. BBC хабарига кўра, бундай вазият қайд этилса, тўп рақиб жамоага берилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агар вақтни чўзиш дарвозабоннинг дарвозадан зарба (удар от ворот)ни бажариши пайтида аниқланса, қарама-қарши жамоа бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Яна бир муҳим детал: футболчи алмаштирилаётганда у майдонни тарк этиши учун 10 сония берилади. Агар ўйинчи белгиланган вақт ичида чиқиб кетмаса, унинг ўрнига тушадиган футболчи 60 сониядан кейин ўйинга қўшила олади — натижада жамоа бир дақиқа давомида бир киши кам бўлиб қолади.
Аввалроқ футболга яқин орада «Винисиус қоидаси» ҳам киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!