Li Auto Л7 рақобатчиси: ГАК С9 кроссоверига буюртмалар қабул қилинмоқда

ГАК компанияси ўзининг янги флагман кроссовери — С9 модели учун Россияда олдиндан буюртма бериш жараёнини бошлади. Узунлиги беш метрга тенг бўлган ушбу автомобил гибрид куч қурилмаси билан жиҳозланган бўлиб, ҳозирда буюртма берган мижозлар расмий сотувлар бошланганда устуворликка эга бўладилар. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги моделнинг аниқ нархлари ва сотувлар бошланиш санаси ҳозирча очиқланмаган бўлса-да, унинг асосий техник хусусиятлари маълум. ГАК С9 жами 340 от кучига эга бўлган иккита электромотор билан таъминланган. Автомобил 100 км/соат тезликка 7,2 сонияда эришади.
Гибрид тизими туфайли кроссовер фақат электр энергиясининг ўзида 208 км масофани босиб ўта олади. Умумий юриш захираси эса 1019 км ни ташкил этади, бунда ўртача ёқилғи сарфи ҳар 100 км учун 7,4 литрга тенг. Куч қурилмаси бир нечта режимда, жумладан, ҳайдаш услуби ва иқлим шароитига мослашувчи адаптив режимда ишлаши мумкин.
ГАК С9 жиҳозлари қаторидан адаптив осма (подвеска), 21 дюймли ғилдирак дисклари, наппа териси билан қопланган массаж функцияли ўриндиқлар ва катта экранли медиасистема ўрин олган. Ишлаб чиқарувчи автомобилга 5 йил ёки 150 минг километр, куч қурилмаси қисмларига эса 8 йиллик кафолат тақдим этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!