date

Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини эслади

Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини эслади

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси афсонавий Диего Армандо Марадона билан илк бор қачон ва қандай танишганини гапириб берди. Унинг айтишича, бу учрашув телевидениедаги «La noche del 10» дастури орқали юз берган ва Мессини айнан Марадонанинг ўзи таклиф қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мессининг сўзларига кўра, у таклифни олгач, рад этмасдан дастурга борган. У билан бирга отаси, амакиси ва амакиваччалари ҳам келган, улар ҳам Марадона билан кўришиб, танишиш имконига эга бўлишган. Месси бу воқеани унутилмас лаҳза сифатида таърифлаган.

Эслатиб ўтамиз, Диего Армандо Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини эслади