Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида ютқазиб қўйди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини бой бериб бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан охирги уриниш бўлди, бироқ керакли натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар дастлабки таймнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, кейин эса «Шанхай Шэньхуа»нинг қизил карточка сабаб бир киши кам қолиши ўйиндаги интрига деярли йўқолишига олиб келди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг