Икарди агентлари «Галатасарай» билан келажакни муҳокама қилади

«Галатасарай» ҳужумчиси Мауро Икардининг агентлари футболчининг клубдаги истиқболи бўйича раҳбарият билан музокара ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, учрашув Истанбул клуби раҳбарияти билан апрел ойида бўлиб ўтади.
Шу билан бирга, ҳужумчига қизиқиш билдираётган жамоалар ҳам бор: улар Икардини эркин агент сифатида шартнома асосида сафига қўшиб олишга тайёр.
Икардининг «Галатасарай» билан амалдаги келишуви 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. 33 ёшли футболчининг бозор қиймати 6 миллион евроға баҳоланмоқда.
2025/2026 йилги мавсумда аргентиналик 36 учрашувда майдонга тушиб, 15 гол урди ва 2 та голга ассист қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг