Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шеншуа» «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шеншуа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. 8-турда жамоа Леонид Слуцкий қўл остида турнир билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаса сўнгги уринишни қилишни истади, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланднинг «Бурирам Юнайтед» клуби учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи таймнинг бошидаёқ кетма-кет икки бор дарвозани ишғол этди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.
Кўп ўтмай «Шанхай Шеншуа» бир футболчиси майдондон четлатилгач, сон жиҳатдан камчиликда қолди ва бу ҳолат ўйин тақдирига сезиларли таъсир кўрсатиб, интрига деярли йўқолди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шеншуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!