date

Wildberries товарларни сунъий интеллект ёрдамида солиштириш функциясини ишга туширди

Wildberries товарларни сунъий интеллект ёрдамида солиштириш функциясини ишга туширди

Wildberries маркетплейси фойдаланувчиларга товар танлашни осонлаштириш мақсадида сунъий интеллектга асосланган “Ақлли солиштириш” функциясини синовдан ўтказишни бошлади. Wildberries & Русс бирлашган компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу восита бир нечта маҳсулотни танлаб, уларнинг асосий фарқлари, афзалликлари ва камчиликлари ҳақида тизимлаштирилган таҳлил олиш имконини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги функциянинг асосий мақсади — фойдаланувчига аниқ бир мақсад, масалан, иш, ўқиш ёки ўйинлар учун қайси маҳсулот кўпроқ мос келиши ҳақида қисқа ва тушунарли тавсия беришдир. Маҳсулот бўйича директор Кристина Мошконинг сўзларига кўра, ушбу восита фойдаланувчи муаммосини платформанинг ўзида, бошқа сайтларга ўтмасдан туриб самарали ҳал қилишга ёрдам беради.

Ишлаб чиқувчиларнинг фикрича, “Ақлли солиштириш” функцияси айниқса мураккаб техник хусусиятларга эга бўлган электроника, маиший техника ва асбоб-ускуналар каби категорияларда жуда қўл келади. Эндиликда харидор ўнлаб параметрларни қўлда солиштириб ўтирмасдан, сунъий интеллект томонидан тайёрланган оддий ва тушунарли тушунтиришни олади.

Компания келгусида фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазалари асосида ушбу воситани янада такомиллаштиришни режалаштирмоқда. Мазкур янгилик Wildberries платформасидаги сунъий интеллект сценарийларининг давоми бўлиб, ҳозирда сайтда виртуал кийиб кўриш хонаси, фото орқали ақлли қидирув ва шарҳларни нейротармоқ ёрдамида қисқача баён қилиш функциялари ишлаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Wildberries товарларни сунъий интеллект ёрдамида солиштириш функциясини ишга туширди