ОФК БАА ва Қатардаги Осиё Чемпионлар лигаси ўйинларини кўчирди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) минтақавий Чемпионлар лигаси доирасидаги қатор учрашувлар бошқа муддатга қолдирилганини маълум қилди. Ўйинлар Абу-Даби, Дубай ва Доҳада ўтказилиши керак эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий кескинлик сабаб бўлди. ОФК баёнотида ракета зарбалари қўшни мамлакатлар ҳудудига ҳам етиб бораётгани, у ерда АҚШ базалари жойлашгани қайд этилди.
Конфедерация вазиятни доимий кузатиб боришини ва футболчилар, жамоалар, расмийлар ҳамда мухлислар хавфсизлигини таъминлаш масаласида қатъий позицияда қолишини билдирди.
Учрашувлар 2 ва 3 март кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Ҳозирча ўйинларнинг янги санаси ёки ўтказиладиган жойи эълон қилинмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг