date

Бавария раҳбари қуръа ҳақида: «Аталанта» но-нейм эмас» деди

Бавария раҳбари қуръа ҳақида: «Аталанта» но-нейм эмас» деди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош директори Ян-Кристиан Дризен Чемпионлар лигаси қуръасидан сўнг жамоа мураккаб томонга тушиб қолганини изоҳлади. Агар немис гиганти «Аталанта» тўсигидан ўтса, кейинги босқичда «Реал» – «Манчестер Сити» жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Дризеннинг таъкидлашича, сетканинг ўнг томони нисбатан енгилроқ кўринади, бироқ «Бавария»нинг чап томонга тушганидан хурсандлигини айтса, бунга ҳеч ким ишонмаслигини ҳам яширмади. Шунга қарамай, у кучлиларга қарши ўйнаш ва оғир ўйинлар ўтказиш ҳам жамоа учун ёмон эмаслигини қайд этди.

«Ҳозир бор эътиборимиз “Аталанта”да. “Боруссия” билан ўйинларидан кейин уларни жиддий қабул қилиш кераклиги кўринди. Улар Европа лигасини ҳам ютган, финалда “Байер”ни мағлуб этган — бу жамоа асло но-нейм эмас. Аввал “Аталанта”, кейин эса вазиятга қараймиз», — деди Дризен.

Учрашувлар жадвалига кўра, илк ўйинда “Аталанта” 10 март куни “Байер”ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария раҳбари қуръа ҳақида: «Аталанта» но-нейм эмас» деди