date

Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажакни муҳокама қилади

Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажакни муҳокама қилади

Туркиянинг «Галатасарой» клубида тўп сураётган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди масаласида агентлар клуб билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, футболчи вакиллари Истанбул клуби раҳбарияти билан апрел ойида музокара қилади.

Шу билан бирга, Икардига қизиқиш билдираётган жамоалар ҳам бор: улар уни эркин агент сифатида шартнома асосида қўлга киритишга тайёр.

Ҳужумчининг «Галатасарой» билан амалдаги битими 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. 33 ёшли футболчининг бозор баҳоси 6 миллион евроға тенг.

2025/2026 йилги мавсумда Икарди 36 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажакни муҳокама қилади