Финалиссимадаги ўйин бўйича якуний қарор ҳали чиқарилмади

Минтақадаги қуролли тўқнашувлар фонида Қатарда барча футбол мусобақалари вақтинча тўхтатилди. Шу сабаб Финалиссима — Аргентина ва Испания терма жамоалари ўртасидаги баҳс — бошқа санага кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Машҳур журналист Гастон Эдулнинг маълумотига кўра, ҳозирда УЕФА, КОНМЕБОЛ ва ФИФА вазиятни кузатмоқда ва шошилинч хулоса чиқармай турибди. Бир неча кун ичида ушбу ташкилотлар Қатар ҳукумати билан биргаликда Финалиссима масаласида қарор қабул қилади.
Аргентина ва Испания жамоалари совринни 27 март, жума куни ўйнаб бериши керак. Учрашувни Қатарда ўтказиш режалаштирилмоқда.
Аввалги Финалиссима 2022 йил июнида бўлиб ўтган ва унда Аргентина Италияни 3:0 ҳисобида йирик мағлуб этганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!