date

Гальярдо кўз ёш тўкди ва «Ривер» абадий тарк этилмайди, деди

Гальярдо кўз ёш тўкди ва «Ривер» абадий тарк этилмайди, деди

Марсело Гальярдо мураббий сифатида сўнгги учрашувини ўтказди. У «Банфилд»га қарши баҳсда жамоасини 3:1 ҳисобидаги ғалабага бошлаб борди ва шу тариқа кетма-кет уч мағлубиятдан иборат омадсиз серияга нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Айнан шу мағлубиятлар занжири Гальярдонинг лавозимини сақлаб қолишига тўсиқ бўлди. Шунга қарамай, клуб унга чиройли тарзда хайрлашиш имконини берди ва у буни жуда таъсирли, ҳиссиётларга бой тарзда амалга оширди.

Учрашувдан кейин кўз ёшларини яширмаган Гальярдо мухлисларга миннатдорлик билдириб, «Ҳаммаси учун раҳмат. Сизнинг меҳрингизни сўз билан ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмайман. «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли маскан: кетсанг ҳам, барибир клуб билан бирга қоласан», деди.

Эслатиб ўтамиз, Гальярдо 1990-йилларда клуб сафида ҳам, Аргентина терма жамоасида ҳам футболчи сифатида майдонга тушган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гальярдо кўз ёш тўкди ва «Ривер» абадий тарк этилмайди, деди