ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларини БАА ва Қатарда кўчирди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) минтақавий Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувлари ўтказилиш жойи ўзгарганини маълум қилди. Аввал Абу-Даби, Дубай ва Доҳада бўлиб ўтиши керак бўлган баҳслар бошқа муддатга қолдирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий кескинлашув сабаб бўлди. Хабарларга кўра, Эрон томонидан учирилган снарядлар АҚШ ҳарбий базалари жойлашган қўшни ҳудудларга ҳам етиб бормоқда.
ОФК баёнотида ташкилот вазиятни диққат билан кузатишда давом этиши ва футболчилар, жамоалар, расмийлар ҳамда мухлислар хавфсизлигини таъминлаш масаласида қатъий позицияда қолиши таъкидланди.
Учрашувлар 2 ва 3 март кунлари ўтказилиши белгиланган эди. Ҳозирча янги саналар ёки ўйинлар бўлиб ўтадиган манзиллар эълон қилинмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!