date

ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларини бошқа муддатга қолдирди

ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларини бошқа муддатга қолдирди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Абу-Даби, Дубай ва Доҳада ўтиши керак бўлган минтақавий Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувлари бошқа саналarga кўчирилганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий кескинлик сабаб бўлди. ОФК қайд этишича, можародан келиб чиққан хавф қўшни ҳудудларга ҳам таъсир қилмоқда, айрим мамлакатларда эса АҚШ базалари жойлашган.

Конфедерация баёнотида ОФК вазиятни доимий кузатиб бориши ва футболчилар, жамоалар, расмийлар ҳамда мухлислар хавфсизлигини таъминлаш масаласида қатъий позицияда қолиши таъкидланди.

Учрашувлар 2 ва 3 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган эди. Ҳозирча янги сана ёки ўйинлар ўтказиладиган жойлар эълон қилинмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларини бошқа муддатга қолдирди