date

«Галатасарой» ва «Фенербахче» футболчиларига тикиш сабаб қамоқ таҳдиди бор

«Галатасарой» ва «Фенербахче» футболчиларига тикиш сабаб қамоқ таҳдиди бор

Туркия футболида тикиш можароси: «Галатасарой» ва «Фенербахче» сафидаги икки ўйинчи гаров ўйинларида қатнашгани учун қамоқ жазоси билан юзлашиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап «Галатасарой» футболчиси Метехан Балтаджи ҳамда «Фенербахче» саркардоси Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Sabah нашри хабарига кўра, Балтаджига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солмоқда.

Манбага кўра, Балтаджи камида икки марта «Галатасарой» ўйинларига тикиш қилган. У ўша учрашувларда бошланғич таркибда бўлмаган, бироқ қайдномага киритилгани сабабли вазиятга таъсир ўтказиш имконияти мавжуд бўлган.

Амалдаги Туркия қонунчилигига асосан, футболчи букмейкерларга ўзининг профессионал спортчи эканини билдириши шарт эди. Бироқ Балтаджи бу талабни бажармагани қайд этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарой» ва «Фенербахче» футболчиларига тикиш сабаб қамоқ таҳдиди бор