ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларини бошқа муддатга қолдирди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) минтақавий Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги бир қатор учрашувлар бошқа муддатга кўчирилганини маълум қилди. Мазкур баҳслар Абу-Даби, Дубай ва Доҳада ўтказилиши керак эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги ҳарбий кескинлик сабаб бўлди. Хабарда айтилишича, Эрон томонидан учирилган снарядлар АҚШ базалари жойлашган қўшни мамлакатлар ҳудудига ҳам етиб бормоқда.
ОФК баёнотида ташкилот вазиятни диққат билан кузатишда давом этиши ва футболчилар, жамоалар, расмийлар ҳамда мухлислар хавфсизлигини таъминлаш масаласида қатъий позицияда қолиши таъкидланди.
Уchrашувлар 2 ва 3 март кунлари ўтказилиши белгиланган эди. Ҳозирча янги сана ёки ўйинлар ўтказиладиган жой бўйича аниқ маълумот берилмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!