Американинг Жонс Ҳопкинс университети олимлари мураккаб муҳандислик масалаларини суперкомпютерлардан ҳам тезроқ еча оладиган янги сунъий идрок моделини ишлаб чиқди. Яратилган дастурий таъминот турли хил муҳандислик масалаларини моделлаштириш имконини беради: у билан қурилаётган кўприк юкламасини ҳисоблаш, космик кемаларга тушадиган босимни аниқлаш ёки автомобиллар тўқнашувдаги деформациясини ўрганиш каби вазифаларни ҳал қилиш мумкин.
Технологияга DIMON ( Diffeomorphic Mapping Operator Learning ) номи берилди. У аксарият илмий ва муҳандислик тадқиқотларининг математик асоси ҳисобланган хусусий ҳосилали тенгламаларни ечади. Бу тенгламалар объектлар ёки муҳитларнинг вақт ва фазода қандай ўзгаришини тасвирлайди ва одатда катта ҳисоблаш ресурсларини талаб этади.
DIMON универсал бўлиб, турли хил вазифалар учун қўллаш мумкин: краш-тестлардан тортиб инсон юрагидаги электр сигналларини моделлаштиришгача. Унинг ёрдамида олимлар жамоаси электр импулсларининг тарқалишини моделлаштирган ҳолда 1000 дан ортиқ рақамли юрак моделини синовдан ўтказди. Бу юрак аритмияларини аниқлаш ва энг мақбул даволаш усулини танлаш учун асқатади.
“DIMON ёрдамида беморнинг юрагини таҳлил қилиш вақтини бир неча кундан 30 сониягача қисқартиришимиз мумкин. Бу технологияни кундалик тиббий амалиётда қўллашга имкон беради”, — деди тадқиқот раҳбари Наталя Траянова.
Муаммоларни ечишнинг анъанавий усуллари мураккаб объектларни майда тўрларга бўлишни ва ҳар бир элемент учун алоҳида ҳисоб-китоблар ўтказишни талаб этади. Агар объектнинг шакли бирор авария оқибатида ўзгарадиган бўлса, бутун жараённи қайтадан бошлашга тўғри келади. Бу эса ҳисоб-китобларни секинлаштириб, харажатларни оширади. DIMON сунъий идрокдан фойдаланиб, қайта ҳисоб-китобларсиз ўзгаришларни олдиндан айтиб беришни ўрганмоқда. Бу муҳандислик тузилмаларидаги иссиқлик, кучланиш ёки ҳаракатни моделлаштириш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиради, муҳандисларга лойиҳаларни тезроқ ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш имкониятини беради.
“DIMON — кўплаб соҳалар учун олдинга ташланган қадам. У универсал ва кенг кўламли”, — деди технологияни ишлаб чиққан Минлан Йин.
Технология аллақачон тиббий ва муҳандислик масалаларини ечиш учун қўлланмоқда, бироқ жамоа уни кенг жамоатчиликка мослаштиришни режалаштирмоқда. Бу аэрокосмик муҳандислик, транспорт воситаларини лойиҳалаш ва тиббий қурилмаларни ишлаб чиқиш каби соҳалардаги тадқиқотларни тезлаштиради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
IBA раҳбари ўзбекистонлик Олимпиада чемпионларини 100 минг АҚШ доллари билан тақдирлади