
Теҳронда ҳаво сифати кескин ёмонлашгани оқибатида мактаблар ва университетлар вақтинча ёпилди, ўқув жараёни эса масофавий шаклга ўтказилди. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, шаҳар ҳокимияти вазиятни хавфли даражада деб баҳолаган.
Фақат фавқулодда хизматлар, тиббиёт, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан ташқари, давлат ва хусусий сектордаги кўплаб ишчиларга уйдан туриб ишлашга рухсат берилган.
Теҳрон ва атрофида соат 06:30 дан 20:30 гача автомобиль ҳаракатига чеклов қўйилди. Юк машинаси ҳаракати тақиқланган, фақат ёқилғи ва тез бузилувчи маҳсулот ташувчиларга истисно берилган.
Маълумотларга кўра, агар пойтахтда ҳаво сифати яқин кунларда яхшиланмаса, чекловлар янада қаттиқлашиши ва амал қилиш муддати узайтилиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.