22:53 / 20.08.2017
7 084

НАСА Марс сайёрасини кислород билан таъминлаш йўлини топди

НАСА Марс сайёрасини кислород билан таъминлаш йўлини топди
НАСА олимларининг навбатдаги тадқиқотлари қизил сайёрани кислород билан таъминлаш масаласига бағишланди. Бунинг учун улар Марсга микроблар, денгиз ўтлари юборишади. Микробларни махсус робот ўзи билан олиб кетади ва сайёранинг устки қисмига ташлайди. Микроблар Марс тупроғига аралашгач, ўзи учун фойдали моддаларни излаб топади ва шундан сўнг бу тупроқ учун зарарли бўлган кислород ишлаб чиқара бошлайди.

Кўрибсизки, кислород қизил сайёра тупроғи таркибидаги барча зарарли моддаларни ўлдиради. Бу Марсда бемалол тирик жонзотлар яшайвериши учун имкон туғдиради. Бактериялар кислороддан ташқари ракета ёқилғисини ҳам тарқатади. Бу ёқилғи Ерга қайтиб тушиш учун асқотади.

Олимлар бу миссияни 2020 йили амалга оширишни режалаштиришган.
Эслатиб ўтамиз, агар Ерда кислород миқдори 21 фоизни ташкил этса, Марсда бу миқдор 13 фоизгагина тенг. Бу билан сайёрада яшаб бўлмайди албатта.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » НАСА Марс сайёрасини кислород билан таъминлаш йўлини топди