15:30 / 24.05.2022
2 598

Чивин айнан сизни чақишига сабаб бўладиган ҳолатлар

Чивин айнан сизни чақишига сабаб бўладиган ҳолатлар
Фото: Pinterest
Айтишларича, чивинлар «ширинлик»ни яхши кўрар экан. Аммо аслида инсонда ушбу қон сўрувчиларни ўзига тортадиган яна кўплаб омиллар мавжуд. «Lisa.ru» нашри улар ҳақида батафсил маълумот берди.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида шуниси аниқ бўлдики, одамларнинг 20 фоизга яқини чивинлар ҳужумига кўпроқ дуч келади. Бу, албатта, 80 фоизи бутунлай бундай мусцно дегани эмас. Аммо очиқ ҳавода дам олгандан сўнг мунтазам равишда уйга нафақат ижобий ҳис-туйғуларни, балки қизарган, шишган қўл ва оёқлар билан қайтадиганларга ушбу рўйхат билан танишиб чиқиш тавсия этилади. Эҳтимол, шундагина бирор ўзгариш юз бериши мумкин.

Кийимлар
Чивинлар ўлжасини нишонга олиш учун кўзларидан унумли фойдаланади. Уларнинг ўткир кўзлари ҳатто қоронғида ҳам (тўқ рангдаги кийимларни — қора, кўк, тўқ яшил, кул ранг) бу вазифани уддалайди. Аммо оч рангли кийимларни унчалик ёқтирмайди, шунинг учун ҳам уларни кўпроқ сотиб олиш керак. Аммо эҳтиёт бўлиш лозим: оқ ранг кўпроқ хавфли каналарни ўзига тортади. Демак, бу борада олтин ўрталикн топиш муҳим.

Қон гуруҳи
Инсонни фақатгина урғочи чивинлар чақишини биласизми? Айнан улар тухум қўйиш учун инсон қонининг оқсилига муҳтож, эркаклар эса нектар шаклида ўт-ўланлардан озиқланади. Урғочиларнинг айрим қон гуруҳларини бошқаларга қараганда кўпроқ ёқтириши ҳақида далиллар мавжуд. Шу билан бирга, чивинлар ҳам турига қараб ҳар хил қон гуруҳларини ёқтирар экан. Мавжуд маълумотларни умумлаштирадиган бўлсак, биринчи қон гуруҳига эга бўлган одамлар универсал донорлар ва тўртинчи гуруҳлар — универсал қабул қилувчилар учун чивин кўпроқ муаммо туғдиради. Аммо чивинлар учун резус-фактор омили муҳим эмас.

Карбонат ангидрид
Ҳар бир инсон кислороддан нафас олади ва карбонат ангидридни чиқаради. Аммо ўпканинг ҳажмига ва бошқа кўрсаткичларга қараб, бу нафас чиқариш оддий ёки кучли бўлиши мумкин. Чивинлар карбонат ангидридни сезиларли масофадан — 5 метрдан 15 метргача сезиши мумкин. Нафас чиқариш қанчалик кучли бўлса, учувчи ҳашаротлар учун керакли суюқлик жойини аниқлаш осонроқ бўлади. Айтганча, карбонат ангидрид нафас чиқаришда бош атрофида тўпланганлиги сабабли, чивинлар одатда қулоқнинг тепасида айланади.

Тер
Шунингдек, чивинлар инсон тери безлари томонидан чиқариладиган сут кислотасини ҳидини олиши мумкин. Шунинг учун, агар принципиал жиҳатдан кўп терласангиз, ташқари жуда иссиқ бўлса ва терламасликнинг мутлақо имкони бўлмаса ёки спорт билан шуғуллансангиз, чивинлар сиз учун муаммога айланади.

Тери бактериялари
Инсон терисида, маълум бўлишича, кўплаб бактериялар яшайди. Улардан баъзилари фойдали, бошқалари потенциал хавфлидир. Улар биргаликда терини вируслардан ҳимояланишига, намликни сақлаб туришига ва керак бўлганда тезроқ шифо топишига имкон беради. Аммо, улар тер билан аралашганда, чивинлар учун ўзига хос лаззатли суюқликни ҳосил қилади.

Ҳомиладорлик
Маълум бўлишича, ҳомиладорлик организмнинг бир ҳолати сифатида чивинларни ўзига тортади. Бундан ташқари, фарзанд кутаётган оналар ҳам қон сўрувчилар эътиборини бошқаларга нисбатан икки баробар жалб этади. Олимларнинг фикрича, биринчидан бу ерда карбонат ангидрид рол ўйнайди. Шунингдек, ҳомиладор аёллар бошқаларга нисбатан 21 фоизга кўпроқ нафас чиқаради.

Тана вазни
Вазни оғир қизлар чивинлар учун айни муддао. Тана вазни қанчалик оғир бўлса, карбонат ангидрид шунча кўп ютилади ва организм ўзидан кўпроқ иссиқлик чиқаради. Шунинг учун имкон қадар вазннинг ошишига йўл қўймаслик керак, акс ҳолда қон сўрувчиларнинг ўлжасига айланиш ҳеч гап эмас.

Ирсият
Эгизаклар устида олиб борилган қизиқарли тадқиқот шуни кўрсатдики, чивинлар ДНКнинг баъзи хусусиятларига ҳам қизиқиши мумкин. Тажрибаларда, агар эгизаклардан бири қон сўрувчилар томонидан «ҳужум»га учраган бўлса, улар кийим ёки терлаш каби бошқа омилларга эътибор бермасдан, иккинчисини ҳам чақади. Худди шу тарзда, агар чивинлар эгизаклардан бирига шартли равишда бефарқ бўлса, иккинчисида ҳам чивинлар билан боғлиқ муаммо бўлмайди.

Атир
Бир неча йил олдин олимлар қайси кимёвий препаратлар чивинларга қарши энг яхши таъсирга эканини аниқлашга қарор қилди. Тажрибага машҳур маҳсулот Victoria’s Secret’дан Bombshell атири қўшилди. Лекин атирлар барча таклиф қилинган маҳсулотларнинг ичида энг кучсизи эканини исботлади. Сеҳр, тасодифми ёки композицион хусусиятларми? Фан бу борада жим. Умуман олганда, нафақат чивинлар, балки ҳашаротлар ҳам гуллар ифорига жуда фаол муносабатда бўлади. Ўзингизни улардан ҳимоя қилиш учун атир сепмасдан ташқарига чиқишингизни тавсия қиламиз.

Пиво
Олимлар пиво бошқа спиртли ичимликларга қараганда чивинларни кўпроқ жалб қилишини исботлади. Бунинг сири нимада эканлигини билиш учун фан ҳали изланишлар олиб бормаган. Шунинг учун спиртли ичимлик ёки пиво ичишни ташламаган инсонлар чивиндан ҳимояланишнинг бошқа чорасини кўриб қўйиши лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Чивин айнан сизни чақишига сабаб бўладиган ҳолатлар