Фото: Pinterest
Барчага маълумки, жазирама иссиқ соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин. Организмни қуёш уришидан қандай ҳимоя қилиш керак? Сувсизланиш ва иссиқ ўтишидан қочиш учун қанча суюқлик истеъмол қилинади? Кўпгина шифокорларнинг фикрига кўра, кунига ўртача 8-10 стакан сув ичиш лозим (вазнга қараб), лекин ортиқча суюқлик тана тешиклари орқали чиқарилишини унутмаслик керак.
Терлаб чиқарилган ортиқча суюқлик билан бирга организм муҳим туз ва элементларни ҳам йўқотади. Шунинг учун уларнинг ўрни мунтазам тўлдирилиши керак. Аввал шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг витаминлар қабул қилинади, деб ёзади Элле.
Сурункали касалликларга чалинган бемор ва қарияларда ҳаракатланиш чекланганлиги сабабли сувсизланиш хавфи кўпроқ. Агар керакли миқдорда суюқлик қабул қилинмаса, бу ички органларнинг функцияларининг нотўғри ишлашига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, иссиқ ёз ойларида жисмоний ва кардио машқлар сувсизланишга олиб келиши мумкин. Эрталаб ёки кечқурун спорт билан шуғулланиш, иложи бўлса, сояли жойларни танлаш, тўғридан-тўғри қуёш нурларидан сақланиш лозим. 25 даражадан юқори ҳароратларда спорт билан шуғулланмаслик яхшироқ.
Иссиқ кунда қанча сув ичиш керак?
АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш хизмати кунига 1-2 литр сув ичишни тавсия қилади (олти-саккиз стакан), аммо кўплаб шифокорлар буни минимал деб ҳисоблади. Иссиқ ҳавода уни 3 литргача ошириш керак. Агар жуда кўп сув ичиш қийин бўлса, уларга кўпроқ муз қўшиб, мевали ичимлик, лимонад шаклида ичиш мумкин.
Бундан ташқари, шифокорлар таркибида сув кўп бўлган маҳсулотлар — мева, мевали музқаймоқ, сабзавотларни истеъмол қилишни тавсия қилади. Аммо қаҳва ва спиртли ичимлик сувсизланишга сабаб бўлади, шунинг учун иссиқда уларни ичишда эҳтиёт бўлиш керак.
Болалар териси нозик бўлгани учун намликни тезроқ йўқотишини эсдан чиқармаслик керак. Шунинг учун, бундай об-ҳавода улар доимий равишда ва оз-оздан сув ичишлари керак. Бундай об-ҳавода болалар ва қариялар учун бош кийиш тавсия этилади.
Иссиқ ўтганда биринчи ёрдам кўрсатиш:
Организмда намлик етишмаслиги иссиқ уриши, буйраклар билан боғлиқ муаммолар, томир тортишиши ва гиповолемик шокга олиб келишини унутмаслик лозим. Шунинг учун, агар кучли заифлик, кўнгил айниши, бош оғриғи кузатилса, оёқ-қўллар тортишиб қолса ва иситма кўтарилса, дарҳол сув ичишга ҳаракат қилиш, бош ва кўкракка совуқ компресс қўйиш, сояда ёки салқин хонада бўлиш лозим. Бошни кўтариб, барча тор ва қаттиқ кийимларни олиб ташлаш ёки бўшатиш ва тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиш керак.
Сувсизланиш ҳам гиповолемик шокга олиб келиши мумкин. Бу сувсизланиш натижасида, қон босимининг кескин пасайиши ва организмдаги кислород миқдори билан юзага келади. Гиповолемик шокнинг белгилари: чанқоқ, асабийлашиш, тери ранги оқариб, қон босимининг пасайиши, тез нафас олиш, бош айланиши, ҳолсизлик.
Жуда кўп сув ичиш ҳам хавфли
Бир вақтнинг ўзида литрлаб сув ичиш ҳам мумкин эмас. Бу қонда электролитларнинг суюлишига олиб келиши мумкин, бу гипонатремия (натрий мувозанати) деб аталадиган аломатдир. Шунинг учун катталарга соатига бир литрдан ортиқ сув ичиш тавсия этилмайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди